“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

  • Рукн: Аслият
  • 831 марта кўрилган.

Испан тилидан кичик ҳикоялар

Фернандо Ивасаки

ЛАЪНАТЛАНГАН ХОНА

Меҳмонхонага огоҳлантирмай келдим. Чунки доимий мижозиман-да! Бироқ улар менга бўш турган охирги хонани беришни исташмади. Менга хоҳламайгина қўлимга калитни тутқазишди-ю, аммо бошқа меҳмонхонадан жой излашимни маслаҳат беришди. Жуда ҳам чарчаганлигимдан уларга эътибор қилмай хонага кўтарилдим.

Хона бошқаларига ўхшаб безатилмаган эди: деворларда хочлар илинган ва кўзгуларда ҳаракатларим базўр акс этарди. Тўшакка ётишим билан пештоқдаги суратга кўзим тушди: қари ва бемор Исо менга даҳшат ичра қараб турарди. Мен ўзимни кафанга ўралгандек сезиб англаб бўлмас ҳис билан уйқуга кетдим.

Совуқ ел мени уйғотиб юборди. Бир аёл шарпаси чуқур ғамгин овозда деди: “Нега бунчалар нодонсан? Энди сен қоласан”. Ўшандан бери бошқа биров келишини, уни муздек бармоқларим билан уйғотишни ва яна бир бор ухлашни кутаман.

 

Алехандра Басуалто

АТИРГУЛЛАР

Ҳар йили тўйингиз бўлган кунда сенга шоҳи қоғозга ўралган атиргуллар келтиришини орзу қилардинг, аммо у ҳеч қачон бундай қилмаган. Энди эса ҳар якшанба қабрингга атиргул олиб боради.

 

Ҳилола Рўзиева таржимаси.

 

Ҳилола Рўзиева — 1991 йил Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида таваллуд топган. Ҳозирда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг магистратура бўлимида таҳсил олади.