“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

ОЗОД ШАРАФИДДИНОВ 90 ЁШДА!

Ўзбекистон Қаҳрамони Озод Шарафиддинов ҳаёт бўлганларида 90 ёшни қарши олар эдилар. Устоз бизга қолдирган юзлаб адабий тўпламлар, таржималар ҳали-ҳануз қўлма-қўл ўқилмоқда. Биз Озод домламизни асло унутмаймиз. Барчамизга устозимизнинг юбилей ёшлари муборак бўлсин!

ТАҲРИРИЯТ

Юртимизда умрини адабиётга бахшида этган сўз заргарлари бор экан, Адабиёт мангу яшайверади. Улар қолдиражак адабий мерос эса авлодларни улғайтиради. Маънавиятни юксалтираверади. Яқиндагина Ўзбекистон Миллий академик драма театрида ана шундай сўз заргари – Ўзбекистон Қаҳрамони, адабиётшунос олим Озод Шарафиддиновнинг 90 йиллик юбилейини нишонладик. Устознинг ҳаёти ибрат, ижоди барчамиз учун улкан мактаб. Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида Озод Шарафиддинов умр йўлига бағиш­ланган ҳужжатли фильм намойиш этилди. Шунингдек, Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид, адабиётшунос олим, таржимон Иброҳим Ғафуров, ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад, “Жаҳон адабиёти” журнали Бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоевлар сўзга чиқиб, устоз қолдирган бой адабий, илмий-ижодий мероси, ҳаёт йўли ҳақида батафсил тўхталиб ўтишди. Тадбирни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Фатхулла Маъсудов ҳамда Лола Элтоева олиб борди.