“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

АДАБИЁТНИНГ ЮРАГИ

Ашурали ЖЎРАЕВ

“Китоб дунёси” газетаси орзиқиб кутиладиган, нашрдан чиққан куни байрам бўладиган, қидириб ўқиладиган газета. Газетани бугунги адабиётимизнинг уриб турган юраги дейишимиз мумкин. Саҳифаларни варақлар эканмиз, адабиётимизнинг қайси йўлдан кетаётганини кўрамиз, ўзимиз ҳам беихтиёр шу йўлда эканлигимизни ҳис қиламиз. Бундан ташқари, газета бизга дунё адабиёти эшикларини очиш учун ҳам хизмат қиляпти.

Айниқса, бериб борилаётган таржима асарларнинг ўрни бу йўлда беқиёс. Жаҳон адабиётининг энг ёрқин намояндаларининг асарлари, Нобель мукофоти лауреатлари билан суҳбатлар бериб борилиши бугун эндигина адабиётга кириб келаётган ёш ижодкорларнинг ютуғи. Айни пайтда ушбу асарлар адабиётда суяги қотган устоз ижодкорлар учун ҳам янги дунёларни очмоқда. Айтишим мумкинки, кейинги йилларда газета янада жонланди. Ҳар бир сонда изланиш, янгилик бор. Ўз номидан китоблар дунёси яшайди саҳифаларда. Газета фақат ижодкор ёки зиёлиларнинггина эмас, балки халқимизнинг, барча китобхонларнинг минбарига айланиб улгурди. Мен бугун нафақат жамоани балки, бутун адабиётимизни «Олтин қалам» мукофоти билан қутлайман!