“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

Биз “Олтин қалам” олдик!

Биз “Олтин қалам” олдик! Мукофотни олдиг-у, сизни табриклагимиз келди. Ҳар “Китоб дунёси”ни кутувчи газетхонларимиз, бизга қайноқ ўгирмаларни илинишдан чарчамайдиган элликдан ортиқ таржимонларимиз, сизларга “Олтин қалам” муборак! Эй, чекка бир қишлоқда бизнинг газетани мактабининг кутубхоналаридан топиб олиб, бағрига босганча қайта-қайта ўқиётган ва сўзга меҳр қўйишни бошлаган, ўзини таниб – дунёни таниб, қалби кенгликлар томон талпинаётган болакай! Сени ҳам табриклаймиз! Мукофот муборак, аҳли муаллиф!

Эй, дунёнинг олти тарафидан “Китоб дунёси”, деганда Ўзбекис­тонни тушунгувчи, ўзи яшаётган ўлканинг хазиналаридан бизларга узатгувчи ва бизнинг газетани олиб келмаётганмикан, деб почта машиналаридан тортиб то ҳар бир кабутарга умид билан боқгувчи ўттиз икки халқаро вакил! Олган мукофотингиз қутлуғ бўлсин!

Адабиёт олам ичра яралган олам экани ҳеч биримизга сир эмас. Бир муаллифимиз, бир мухлисимиз айтганидек, “Китоб дунёси” ўша оламнинг бу дунёдаги хабарчисидир. Газетамиз саҳифаларида долғаланган сўз денгизида қалқиб-қалқиб бораётган ҳикмат кемалари, бугун дарғангизга топширилган “Олтин қалам” ҳалол бўлсин!

“Олтин қалам ” дунёнинг ҳар бир ўлкасида бор. Фақат номи бошқача. Масалан, уни Россияда “Золотое перо”, Америкада “The golden pen”, қардош Туркияда эса “Altın kalem” деб атайдилар. Асосийси, ушбу мукофотнинг илдизи, келиб чиқиши ва мақсади бир!

Биз “Олтин қалам” олдик, эй, аҳли сўз! Ҳаммамизга қутлуғ бўлсин! Шу улуғ кунларда мазкур мукофотни ҳар бирингизнинг қўлингизга тутқазгимиз, бағримизга босиб, давомли ва хайрли қилсин, дегимиз келяпти.

Газетамизга хуш келдинг, “Олтин қалам”!