“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

Севимли газетамизнинг 20 сони диққатингиз марказида

Ушбу сонда чоп этилган мақолалар:

Кўпчилик китоб ўқишни билмайди...

Кўпчилик китоб ўқишни билмайди ва кўп кишилар нима учун ўқиётганини тузукроқ тушунмайдилар. Баъзилар буни ўқимишли бўлишнинг қийин ва ягона йўли деб билади. Улар учун ҳар қандай китоб кишини «ўқимишли» қилади. Бошқа бировлар учун эса ўқиш – дам олиш, шунчаки вақтни ўтказиш ва уларга нимани (мақола, роман, шеър, хабар ва ҳоказо) ўқиш барибир, зерикарли бўлмаса, бас.

Шунчаки дам олиш, вақт ўтказишни истаган ва «ўқимишли» бўлиш ҳақидагина қайғурган китобхон китобдаги дилни покловчи, кишини руҳлантирувчи қандайдир номаълум бир кучни сезади. Бироқ бу кучни у аниқ тасаввур этолмайди ва баҳолай ҳам олмайди. Бундай китобхон тиббиётдан мутлақо бехабар беморга ўхшайди, яъни айнан қайси дори кераклигини тушунмасдан, ҳар бир қутичадагидан татиб кўра бошлайди. Аслида, мутолаа борасида ҳам ҳар бир киши ўзи учун зарур бўлган, янги куч ҳамда руҳий таъсир бахш этадиган китобларни топа билиши керак эмасми?!


 

“Тийрамоҳ”

Куни кеча Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Нобель мукофоти совриндори Иван Буниннинг “Тийрамоҳ” номли таржималар тўплами тақдимоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг август ойида Тошкент шаҳрида «Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб қилишнинг долзарб масалалари» мавзусида ташкил этилган халқаро конференция иштирокчиларига йўллаган таб­ригида «Биз Ўзбекистонда “Адабий дўстлик – абадий дўстлик» деган чуқур маъноли тамойилга амал қилган ҳолда, жаҳон адабиётининг дурдона асарларини ўзбек тилига таржима қилиш ва нашр этиш масаласига ғоят жиддий эътибор қаратмоқдамиз», дея таъкидланган эди. Чиндан ҳам бугун матбуот ва нашриётлар орқали жаҳон адабиётининг сара намуналари эълон қилиниб, китобхон халқимизнинг кўнгил мулкига айланмоқда. Бу эса Ўзбекистонда бадиий таржима ва таржимашунослик бўйича янгича руҳдаги ижодий мактаб шаклланаётганидан даракдир.


 

СИНОАТЛАР КАЛИТИ

Кейинги пайтларда юртимизда амалга оширилаётган кўпгина ишларни халқимиз маънавиятини шакл­лантиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар билан изоҳлаш мумкин. Мамлакатимизда маънавий-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида аҳоли, айниқса, ёшларнинг китоб ўқишга қизиқишини оширишга, мутолаа маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимизнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги Фармойиши, 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги Қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлаётганлигини таъкидлаш лозим. Ўйлайманки, ушбу меъёрий ҳужжатлар юксак маънавиятли ва баркамол авлодни вояга етказиш, кечаги куни ва бугуни билан фахрланадиган фарзандларимизнинг маънавий дунёсини янада бойитишга муносиб даражада хизмат қилади.


 

БИР ҲАРФ МОЖАРОСИ ёхуд ғалати машҳурлар

Европа зиёлилари орасида ғалати машҳур деган тушунча бор. Бу айтилиши ва ёзилиши этимологик жиҳатдан она тилининг меъёрий қоидаларига изчил амал қилмаган, аниқроғи, шакл жиҳатдан хато, лекин халқ онги ва тафаккурида шундай ўрнашиб қолгани учун машҳур бўлиб кетган, деган маънони билдиради. Худди шундай “ғалати машҳур”лар бизнинг тилимизда ҳам унча кўп эмас-у, ҳар ҳолда мавжудлигини эътироф этмоқчи эдик. Гапни мумтоз шоирларимизнинг адабий тахаллусларидан бошласак.


 

Ўзбекнинг ўзлиги

1989 йил 21 октябрда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлиги, “Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг 1-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир” деб алоҳида белгилаб қўйилганлиги мамлакатимиз, хусусан, халқимиз ҳаётидаги унутилмас воқеага айланди.

Шунингдек, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосининг яратилиши уни амалиётга тадбиқ этилиши ҳам шу ишларнинг узвий давоми бўлди. Эътироф этиш керакки, дунёдаги 200 та тил бугунги кунда давлат тили мақомига эришган бўлиб, шулар орасида ўзбек тили ҳам бор.


 

Нобель академиясининг хатоси

Швециялик шоир Томас Транстрёмер Нобель мукофотига лойиқ кўрилди. Мен Транстрёмернинг интернетдаги шеърларидан бошқа ҳеч нарсасини ўқимаганман, бироқ ўйлайманки, унинг ғалаба қозониши ҳар жиҳатдан энг яхши ечимдир. Аввало, Нобель ҳайъати аъзоси сифатида фикрлаб кўрсам.

Ҳайъатнинг 18 та аъзоси бор, булар швед академияси дея ном олган, ХIХ аср охирларида Нобелга муносибларни топиш ва уни топширишга масъул ўлароқ тайинланган гуруҳ аъзоларидир. Академиянинг 1786 йилда имзоланган Низомига мувофиқ унинг асосий вазифаси “Швед тилининг софлигини ва дунё олдидаги обрўсини сақлаган ҳолда ошириш”дир. Дунёнинг турли бурчагидаги энг иқтидорли адабий сиймолар асарларини ўз тилига ўгириш сизнингча олдинга қўйилган мақсадни қай даражада амалга оширишга ёрдам беради?

 

Ва бошқа бир-биридан ажойиб мақолаларни ўқишингиз мумкин