“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

Газетанинг 19 сонида...

Ушбу сонда чоп этилган мақолалар

“ЎЗБЕКИСТОНДА ЁЗУВЧИЛАРГА ДАВЛАТ ТОМОНИДАН КЎРСАТИЛАЁТГАН ҒАМХЎРЛИК МЕНИ ҲАЙРАТГА СОЛДИ”

Ўзбекистонда менинг ижодимга алоҳида ҳурмат билан қарашларидан мамнунман. Шу яқин кунларда юртингиздаги кўплаб нашрларда мен билан қилинган суҳбатлар чоп этилганидан хабардорман.

Бир неча асарларим эса таниқли ўзбек ёзувчилари томонидан таржима қилинганидан ғурурланиб юраман. Менинг ижодий фаолиятимга “Китоб дунёси” саҳифаларидан ҳам жой ажратилганини эшитиб хурсанд бўлдим. Ушбу нашрни кўплаб озарбайжонлик ижодкорлар ҳурмат қилишади. Бугун Ўзбекистонда адабиётга, адабий нашрларга, умуман, ижод аҳлига эътибор катта.


 

Бизнинг меҳмон

Ҳеч қайси мамлакатда кўрмаганман

Ёз фаслининг сўнгги ойида Ўзбекистонда анча йиллардан буён илк бор йирик адабий анжуман – “Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб қилишнинг долзарб масалалари” мавзусида халқаро конференция ўтказилди.


 

Янги китоблар муборак бўлсин!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш ­тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги Қарори ҳамда 2017 йил 3 август куни мамлакатимиз ижодкор-зиёлилари билан бўлиб ўтган учрашувида белгилаб берган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ҳаётнинг барча жабҳаларида фидойиларча меҳнат қилаётган замондошларимизнинг бадиий мукаммал образлари яратилишига ҳисса қўшиш, бугунги улуғвор бун­ёдкорлик ишларини тарих зарварақларига муҳрлаш мақсадида асарлар яратиш юзасидан, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги “Тараққиёт стратегияси ва замонамиз қаҳрамони” мавзусида ижтимоий лойиҳа эълон қилган эди. Мазкур ижтимоий лойиҳа асосида Ғафур Ғулом номидаги нашриёт матбаа-ижодий уйи ёзувчилар Қўчқор Норқобилнинг “Бу ерларда ҳаёт бошқача”, Исажон Султоннинг “Ҳазрати Хизр изидан”, Луқмон Бўрихоннинг “Титраётган тоғ”, Абдуқаюм Йўлдошевнинг “Осмон оғуши” номли асарлари чоп этилди.


 

Туш (Ҳикоя)

Илк ҳикоялар ёзиб юрган ўсмирлик чоғларим. Қизиқ воқеалар ўйлаб топишга уринаман, чиройли сўзлар ахтараман… «Қуёшнинг олтин нурлари дарахт япроқларини зар билан ўради, тубсиз осмоннинг мовий гумбази митти тилла сирғачаларга тўлди», каби жимжимадор жумлалар тузаман. Бу тасвирлар ўзимга ёқса ҳам кўнглимнинг бир четида уларнинг аллақандай совуқлигини, ясамалигини, дилимдаги туйғуларимни ифода қилишга ожиз эканини сезиб, қийналаман, изтироб чекаман… Бир куни қўлимга «Ҳожимурод» тушди. Қиссанинг муқаддимаси, яъни қариқиз ҳақидаги ҳикоя эзмаликдай туюлди. Мен ундан «сакраб» ўтдим, ўтдиму қиссанинг илк мисраларини ўқиб ғалати бўлиб кетдим…

 

Ва бошқа бир биридан қизиқ мақолаларни ўқишингиз мумкин.