“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

Улғайганимни бу йил англадим

Дилноза КАТТАХОНОВА,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси ўринбосари

 

Янги йилнинг кириб келиши менга, атрофимдаги яқинларимга завқ беради, ўзгача қувончу шодликларни, орзу-мақсадларни, кутилмаганда юз берадиган ҳодисаларнинг айнан байрам арафасида бўлиши инсонга кайфият улашади.

Жамоат ишида янада фаол бўлишимда 2017 йилнинг алоҳида ўрни бор десам, адашмаган бўламан. Бу йилда меҳнат фаолиятимнинг яна бир янги босқичи бошланди, менга бўлган ишонч туфайли Ўзбекис-тон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси ўринбосари бўлишдек масъулиятли лавозимга тайинландим, бу эса, ҳам менга, ҳам атрофимдаги барча ёшларга берилган эътибор, демакдир. 2018 йилда бу йил бошлаган ишларимни самарали давом эттирмоқчиман, ёшлар иттифоқи билан биргаликда жуда кўп олдимизда турган режаларни амалга ошириш, хусусан, янги лойиҳалар устида ёшлар билан биргаликда ишлаш каби вазифалар турибди.

Ўтиб бораётган йил биз учун буюк ислоҳотлар даври, тараққиётнинг янги босқичи бўлди. Келаётган йил ҳам улкан муваффақиятлар, зафарлар йили бўлиб кириб келади. Биз ёшлар белгилаб олган кўплаб мақсадлар кутаётганимиз 2018 йилда бўй кўрсатади, ўтиб бораётган йил ёруғ келажагимиз учун қўйилган яна бир қадам бўлса, келаётган йил ҳам юксалишимизга хизмат қиладиган янги нафас бўлиб кириб келсин.