“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

Янги йил — сарҳисоб қилиш имконияти

Алишер САЪДУЛЛАЕВ,

Халқ таълими вазири ўринбосари

 

Одамларга қувонч бағишлайдиган, орзиқиб кутиладиган Янги йил менга байрам шукуҳини улашадиган куй-мусиқалари билан қадрли. Янги йил одам ўзини сарҳисоб қилиши учун ва ўзига танқидий кўз билан қараши, ўзини баҳолаши учун жудаям яхши имконият. Йил охирида ҳар бир инсон янги режалари тўғрисида қарорлар қабул қилади, мақсадларини белгилайди. Ўтиб бораётган йил кўплаб ёшлар қатори мен учун ҳам кутилмаган муваффақиятларга бой бўлди.

Бир йил давомида таълим тизими билан яқиндан танишдим, унинг муаммолари, мавжуд қийинчиликлар, тўсиқлар — ҳаммасини кўрдим, юртимиздаги ҳар бир таълим муассасасининг шароитини, ўқувчилар ва ўқитувчилар ҳаётини ўргандим. Мана энди улар асосида режалар туз-япмиз янги йил учун, масалан, таълим тизимида тил ўрганишнинг аҳамиятини янада ошириш, ёшлар орасида тадбиркорликни ривожлантириш борасида бир қатор муҳим ишлар, вазифалар белгиланди. Улар орасида ёш ва кўнгилли педагоглар кенгашини очиш, «Мустаҳкам оила» номли лойиҳа асосида оила билан мактаб ўртасидаги муносабатни мустаҳкамлаш, дастурлаш программаларини мактаб пайтиданоқ ўрганиб боришни йўлга қўйиш каби қатор лойиҳалар мавжуд.

Ҳар бир соҳада кўплаб ислоҳотлар, ўзгаришлар бўлди, айнан менинг соҳам, яъни, таълим тизимининг ўзидаёқ «Баркамол авлод» марказлари, ёшлар етакчилари фаолиятлари борасида аниқ мақсадли вазифалар олдинга қўйилган. Бундан ташқари, бугунги кунда ёшларга ўз вақтини самарали ўтказиш учун йўлланма берадиган электрон китоб устида ишламоқдаман, бу ҳам келаётган йил учун муҳим режаларимдан бири.

Биз ёшларга берилаётган имкониятларга жавобан 2018 йил учун белгиланган режаларимиз самараси, албатта, улкан бўлади.