“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

«МЕҲМОНДЎСТ ХАЛҚ БИЛАН ТАНИШИШНИ ИСТАЙМАН»

Геза ХОРВАТ,

Будапешт университети доценти:

«МЕҲМОНДЎСТ ХАЛҚ БИЛАН ТАНИШИШНИ ИСТАЙМАН»

2005 йилдан буён Европа тажимонлар коллегиясига келиб тураман. Бу ерда жуда кўп ўзбек таржимонлари — Мирзаали Акбаров, Хуррам Раҳимов, Ойбек Остонов, Ҳафиза Қўчқорова, Шаҳноза Қувоновалар билан танишдим. Улар билан суҳбатлашиш жараёнида қалбимда Ўзбекистонга бориш иштиёқи туғилади. Адабиётга ошно ёшларни учратиш бахт. Бу эса Ўзбекистонда маданият, санъат ва адабиётга эътибор катталигидан далолат беради.

Ўзбекистондаги тарихий обидаларга бой шаҳарлари бўлган Самарқанду Бухорони кўргим келади. Фақат таржимонлар билан эмас, балки Ўзбекистоннинг оташқалб шоирлари, моҳир ёзувчилари ҳамда меҳмондўст халқи билан танишишни истайман. Бу халқнинг одамохунлиги ҳақидаги гаплар оғиздан оғизга ўтиб келади. Минг марта эшитгандан бир марта бориб кўрган яхши, дейдилар. Шу сабаб яқин орада Ўзбекистонга боришни дилимга тугдим. Мамлакатингизга сафар чоғида адабиётингиз билан яқиндан танишишни истайман.

Халқимизни яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрами билан самимий қутлайман!

Севинч НОРҚОБИЛОВА ёзиб олди