“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

ЭЪТИБОР

Александро АЛ,

Руминиянинг "Lettre  Inter-nationale" газетаси муҳаррири

ПРЕЗИДЕНТКИ ҚЎЛЛАБ ТУРСА...

Мен Европа Таржимонлар Коллегияси, Штраленга бир неча йиллардан буён келаман ва ҳар гал ўзбек таржимонлари билан учрашишга ошиқаман, чунки улар соддадил, меҳрибон, меҳнатсевар энг муҳими, ватанпарвар бўлишади. Ўзбек ёшларининг ватанпарварлигининг боиси бу юртда ёшларнинг келажагига бефарқ қаралмаётганида. Яқинда мамлакат раҳбарининг зиёлилар, шоирлар, ижодкорлар, санъаткорлар билан учрашгани фикримни яққол далиллайди. Шунингдек, бу Президентнинг ижодкорлари келажаги учун қайғураётганидан дарак беради. Энди ўзбек ижодкорлари учун янги олам эшиклари очилади. Бу каби учрашувларни бошқа мамлакатларда деярли учратмаганман.

Хажире ЛУЛИ,

Албаниянинг тиббиёт Университети доценти

ҲАВАСИМ КЕЛДИ...

Ўзбекистон Президентининг ижодкорлар билан учрашганини эшитиб, ҳайратга тушдим. Бу камдан-кам юз берадиган ва мен дуч келган фавқулодда ҳолатдир. Тўғриси, Ўзбекистондаги ёш ижодкорлар келажаги учун қувондим. Давлат раҳбарининг ёшларни қўллаб-қувватлаётгани ва уларга шароит яратиб бераётганига ҳар қанча ҳавас қилса арзийди. Мен бундай ҳолатни ўз юртимда ҳам кузатмаганман. Тўғри, Албаниянинг давлат раҳбари, катта ёшдагилар билан учрашишни маъқул кўради, албатта, улар орасида зиёлилар, сиёсатчилар, умуман ҳамма касб эгалари бўлади, фақат ёш ижодкорлар бўлмайди. Мен Ўзбекистоннинг равнақига ривож тилайман.

Александроз

КУРИОТИЗ,

таржимон

МУНОСИБ ЖАВОБ КЕРАК...

Мен Ойбек Остонов таржимасидаги "Буюк ипак йули", "Шум бола", "Анор" каби асарларни ўқиб ўзбек адабиёти билан озми-кўпми танишишга муваффақ бўлдим.

Ўйлайманки, бу юртда адабиёт кенг тараққий этиб бораверади. Чунки бу мамлакатда давлат раҳбарининг соҳа ривожига эътибор қилаётгани таҳсинга сазовор. Яқинда Президент Шавкат Мирзиёевнинг зиёлилар ва ижодкорлар билан учрашиб, уларнинг ўй-фикрлари билан танишгани, шунингдек, ижодкорларнинг фаолиятига баҳо бериб, муаммоларини муҳокама қилганини кўриб хурсанд бўлдим ва ўз юртим — Греция ҳақида ўйладим. Бизнинг давлатда бундай ҳолга ҳеч дуч келмаган эканман.

 

Юн ЮНСУН,

Кореянинг Кьюнбук Миллий университети профессори:

ИЖОДКОРЛАРНИНГ БАХТИ БУ!

Ўзбекистон ҳақида ватандошларимдан эшитганман. Уларнинг аксарияти Кореяга қайтишни истамаган. Нега улар Ватанга қайтишни хоҳламайди, деб кўп ўйлардим. Хуллас, 2005 йилда Ўзбекистонга боришга қарор қилдим ва бу юртни ўз кўзим билан кўриб, саволимга жавоб изладим. Мен Тошкент, Самарканд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз шаҳарларида бўлдим. Бу юртни нима учун ҳамюртларим ташлаб кетолмаслигини англадим. Бу қуёшли ўлканинг бағри кенг, меҳр тафти баланд, одамлари эса меҳмондўст экан.

Мана, яқинда Президент Шавкат Мирзиёев зиёлилар қатлами билан учрашгани алоҳида эътиборга моликдир. Бу ўзбек ижодкорларининг бахти. Маданиятга эътибор ортса, адабиётнинг қадри ошади, ижодкорнинг ҳурмати эл орасида юксалади. Шу сабаб давлат раҳбарининг ижодкорлар билан учрашувини қадрлайман.