“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

ХОРАЗМДА КИТОБ ДЎКОНИ 102 ТАГА ЕТДИ

 

ХОРАЗМДА КИТОБ ДЎКОНИ 102 ТАГА ЕТДИ

Адабий учрашувларимиз жараёнида Хоразм вилояти ҳокими, чин маънода китобхон зиёли раҳбар Пўлат Бобожонов бугун нафақат туман маркази ёки шаҳарларда, балки чекка-чекка қишлоқларда ҳам китоб дўконлари қурилаётганини айтди. Улар ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналари билан бойимоқда.

Вилоятнинг туман ва қишлоқларда ҳам кутубхоналар барпо этилиб, борлари ҳам китоблар билан таъминланмоқда.

Одамлар, оддий халқ, ўғил-қизларимиз китобга юз буришмоқда, китоб дўконларидан қалб ва тафаккур юксалиши мезони бўлган дуру жавоҳирларни ахтаришмоқда.

Биз бу китоб дўкони ва кутубхоналар билан ўзимизни тарбиялаяпмиз, ўз келажагимизни асраяпмиз, турли хил манфур ва бузуқ ғоялардан, шармисорлик ва ёвузлик каби иллатлардан сақланяпмиз, келажагимизни ҳимоя қиляпмиз. Демак китоб тутган бола қўлига қурол олмайди, хоинлик қилмайди, халқини сотмайди. Китоб қалбимиз, онгу шууримиз қалқонидир.