“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

УЙГА ҚАЙТИШ

Франц КАФКА,

Австрия адиби

УЙГА ҚАЙТИШ

Мен уйга — отамнинг эски ҳовлисига қайтдим. Даҳлиздан айланиб ўтиб чор-атрофга назар ташладим. Ҳовли ўртасида кўлмак йилтиллаб ётарди. Болохонанинг яроқсиз зинасига оёқ қўйдим. Мушук тўсиқ ортида пойлаб турарди. Қамишдан тўқилган увада парда шамолда ҳилпирарди.

Мана, мен ниҳоят уйга етиб келдим, лекин ким мени кутиб оларкин? Ошхона эшиги ортида мени ким кутяпти? Кечки овқатга қайнатилган қаҳванинг буғи мўридан чиқяптими? Билмайман, ишона олмайман. Ҳар ким ўз иши билан машғул, қаршимда эса, ҳатто баъзиларини мен унутиб юборган, ичма-ич хоналардан иборат отамнинг уйи. Кекса фермернинг ўғлига ёки отамга ўхшасам, уларга фойдам тегармикин? Ошхона эшигини тақиллатишга журъатим етмади, фақат узоқдан бутун вужудим қулоққа айланиб яширинча қулоқ солар эканман, мени ҳеч нарса ажаблантирмади. Руҳан жуда олисда бўлганим учун, фақат соатнинг секин чиқиллашини эшитардим. Ошхонада нима бўлаётган экан, ўтирганларнинг мендан яширган сири бормикан? Эшик олдида қанча узоқ турган одам, шунча бегоналашиб бораверар экан. Қанийди, кимдир эшикни очса-ю, мендан ниманидир сўраса. Қанийди, мен унинг сирини билган ёлғиз киши бўлиб қолсам!..

 

Немис тилидан

Шаҳноза Қувонова таржимаси