“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

ЁШЛАР КАМОЛОТИ ЙЎЛИДА

Эргаш ХУДОЙНАЗАРОВ,

Хоразм вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи

Бугунги ёшларнинг билим олиши, интилишини рўёбга чиқариш учун барча имкониятлар бор. Инсон камолотида бадиий адабиёт алоҳида ўринга эга. Мактаб ўқувчилари орасида китобхонликни тарғиб қилиш, китоб орқали уларни миллий урф-одатларимиз ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, бой адабий меросимизга меҳрни кучайтириш мақсадида ҳар йили “Энг яхши китобхон” кўрик-танловини ўтказиш анъанага айланган. Шунингдек, таълим муассасаларида мунтазам ташкил этиб келинаётган “Китобхонлар байрами”, “Адабиёт кунлари”, “Китобим — офтобим”, “Янги китоблар тақдимоти” номли маданий-маърифий тадбирлар, “Энг яхши китобхон ўқувчи” ва “Китобхон — мактаб” танловлари, “Бир фарзандга уч китоб” акциялари ўқувчи-ёшларнинг маънавиятини юксалтиришга хизмат қилаётир. Тадбирларда ота-оналар ҳам иштирок этмоқда. “Фарзандимга китоб совға қиламан” номли жамоатчилик акцияси ташаббускор ота-оналарнинг фаоллиги сезилмоқда. Ёзувчи-шоирлар иштирокида уюштирилаётган учрашувлар, адабий кечалар ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Жорий йил ёз ойларида ўқувчиларнинг ёзги таътил даврини мароқли ўтказиш мақсадида ҳар бир оромгоҳда кўчма кутубхоналар ташкил қилинди. Китобхонлик, мутолаа бўйича турли танловлар, болалар онгини ривожлантиришга қаратилган ўйинлар, тадбирлар, шоирлар билан учрашувлар ўтказилганини алоҳида эътироф этиш жоиз.

Вилоятнинг чекка ҳудудларидаги мактаблар ҳам йил давомида бадиий адабиётлар, газета-журналлар билан мунтазам таъминланмоқда. Жорий йилда мактаблардаги китоб фонди 84 номдаги янги китоб­лар билан тўлдирилди. Шунингдек, вилоятдаги барча ахборот-ресурс марказларига ҳам 2 та компьютер, нусха кўпайтириш аппарати, телевизор, DVD, проектор, кондиционер ва 573 номдаги янги адабиёт тақдим этилди. Мазкур АРМларда йил давомида режа асосида турли хил маънавий-маърифий тадбирларнинг юксак савияда ташкиллаштирилаётгани таҳсинга сазовор. Бу ишларни амалга оширишда Хонқа туман АРМ ходими Хадича Авезова, Урганч туман АРМ ходими Меҳрибон Юсуповалар бошқаларга ўрнак бўлиб келаётир.

Бугунги кунда чекка қишлоқларимизда ҳам ахборот технологиялари билан бирга “интернет клуб”лар, турли сайтлардан фойдаланиш имкониятлари бор. Ёшларни интернетдан мақсадли фойдаланишга ўргатиш мақсадида қатор тадбирлар уюштирилмоқда.