“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

КИТОБ МАЪНАВИЯТГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

М.ДАМИНОВ,

Бухоро вилоят халқ  таълими бошқармаси бошлиғи
 

«Одамлар китоб ўқишдан тўхтасалар, фикрлашдан ҳам тўхтайдилар».

Дени Дидро

Бугун ёшларимизнинг чуқур билим эгаллаши ва  иқтидорини намоён этиши учун барча имкониятлар етарли. Инсон камолотида бадиий адабиёт муҳим аҳамиятга эга. Бухоро вилоятида кутубхоналар, ахборот-ресурс марказлари, нашриётлар фаолияти самарали ташкил этилган. Уларни ўзбек ва жаҳон адабиёти, илмий ва оммабоп адабиётлар, чет тилларини ўрганиш бўйича китоблар билан таъминлаш доимо эътибор марказида туради. Ёшларни бадиий адабиётга, хусусан, китобхонликка қизиқишини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.  Ўқувчи-ёшлар ўртасида “Китобим-офтобим”, “Мен севган шоир ­Муҳаммад Юсуф”, “Юрт севган шоира Зулфия”, “Китоблар кўргазмаси” тадбирлари, “Энг кўп шеър билимдони”, “Энг кўп бадиий китоб ўқиган ўқувчи” танловлари, “Китоблар тақдимоти”, “Китобхон оила”, “Маънавият ҳафталиклари” доирасида китобхонликка жалб этадиган кўрик-танловлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.

Вилоятимизнинг чекка ҳудудларида яшовчи қишлоқ ёшларини бадиий адабиётлар, газета ва журналлар билан таъминлаш ишлари изчил йўлга қўйилган. Мактаблардаги Ахборот ресурс марказлари замонавий шарт-шароитларга эга ва талаб даражасида жиҳозланган. АРМларда бошланғич синф ўқувчилари “Билимдон”, “Эркатой”, “ўунча”, “Булбулча”, “Гулхан”, юқори синф ўқувчилари “Доно Ворд”, “Excellent”, “Келажак авлод”, “Тонг юлдузи” каби газета-журналлар билан танишиш имконига эга. Китоб жавонларидан эса ўзбек халқ эртакларию достонлари қаторида Худойберди Тўхтабоевнинг “Сариқ девни миниб”, “Сариқ девнинг ўлими”, ўафур ўуломнинг “Шум бола” Тоғай Муроднинг “От кишнаган оқшом”, “Отамдан қолган далалар” қиссалари, Абдулла Қаҳҳор ҳикоялари ўрин олган. Бугун мактаб ўқувчилари Абдулла Орипов, Муҳаммад Юсуф, Шавкат Раҳмон сингари ўзбек шоирлари билан бирга жаҳон шеъриятининг кўзга кўринган намоёндалари ижодидан ҳам баҳраманд бўлишяпти.

XXI асрда ахборот технологияси тараққий этди. Бугун чекка қишлоқларда ҳам интернетдан фойдаланиш имкони пайдо бўлди. Ахборот олишнинг имкониятлари кенгайгани яхши, бироқ бу ёшларнинг китобга бўлган қизиқишини сусайтираётгани кўзга ташланмоқда. Бугунги авлодни мустақил фикрга эга, ҳар қандай маънавий таҳдидларга қарши кураша оладиган баркамол тарбиялашда, умумтаълим мактабларида турли китобхонликни тарғиб этадиган, ўқувчиларнинг маънавиятини юксалтиришга қаратилган тадбирлар салмоғини ошириш лозим, деб ўйлайман.