“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

Муяссар ИБРОҲИМОВА, “Китоб дунёси” газетаси мусаҳҳиҳи.

— Касб байрамлари бармоқ билан санарли даражада оз. Бу ҳам касбдошларимиз учун бир шараф. Мен ҳам шу соҳага қадам қўяётганимни, устоз журналистлардан маҳорат сирларини ўрганаётганимни ўзим учун шараф деб биламан. Ҳамкасбларимга ҳақиқат ва одиллик йўлида толмасликларини тилайман.

 

                                       * * *

Тунлар тўлиб кетди кўз ёшларимга

Аммо изтироблар кетмайди нари.

Юрагим қон ютар, етар бошимга,

Тонгга яқинлашиб борганим сари.

 

Адашдинг. Кетдинг деб кўз тортмади

 нам

Ҳатто, қилмаяпман араз ё гина.

Бахтлилар ёнида бахтга етиб ҳам

Бахтли бўлолмадинг ахир жимгина.

 

Бир савол кўнглимни кемирар ёҳу

Сўнгги кўринмайди ёнишларимни.

Ахир мен тонг қадар йиғлаяпман-ку

Уволи урдими кўз ёшларимни.

 

                       * * *

Яна излаб чиқдим – яна кўнглим йўқ,

Билмам қай ерларда тентиб юрибман.

Мен ҳали ўзимга етолганим йўқ –

Сенга етмасликни сезиб турибман.

 

                       * * *

Мен ёнингга ишқ сўраб борсам

Ёлғонлар тутқаздинг қўлимга.

Айт, севишдан ўзга йўл йўқми

Тирилиш муқаррар бўлган ўлимга?

 

                       * * *

Биламан, дунёга етар ёлғонинг,

Ишонавераман, алдайверасан.

Энди қайтмайман деб, айтасан видо,

Сўзларим ёлғон деб қайтаверасан.

 

Алда! Севаман деб ёлғон сўзлар айт,

Осмон кўчиб тушсин кўнглимдан ҳам

паст.

Сенга юрагимни ҳадя қилган пайт

Фақат севмайман деб алдамасанг бас!

 

                       КЎНГЛИМГА

Уфқ – гўё осмоннинг кўзлари қизил,        

Ё қуёш чарчаган ҳар кун ботишдан.

Ёлвориб чўкдим тиз оёқларингга,

Тўхтата олмадим сени кетишдан.

 

Сен кетаверасан боқмасдан ортга,

Билмам, нима учун бунча кўнглинг тўқ.

Бу йўллар ҳеч қачон элтмайди бахтга,

Охирда сен кутган манзиллар ҳам йўқ.

 

Сен кетдинг яшашдан қидириб маъни,

Ҳаётнинг қўл етмас манзили сари.

Ўтинчим ҳеч қачон изсиз кетмагин,

Урушдан қайтмаган аскар сингари.

 

                       ШАМОЛ

Балки, ниманидир топгани ростдир,

Доимо ўзини қувлайди шамол.

ўурур қўл силтади, йиғлади бир ҳис,

Тун ҳайратланади, туйғулар увол.

 

Номозшом, кузакда увлайди шамол,

Юракка боради дарди, ноласи.

Ўкириб йиғлайди, йиртиб кўксини,

Бағрини тилкалар ҳасрат балоси.

 

Дам жимиб қолади, тутоқар яна,

Қояга ўзини уради ҳамон.

Дунёни тўлдириб йиғласин майли,

Ўзини йўқотиб қўйгани ёмон.