“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

Дадахон МУҲАММАДИЕВ, “Китоб дунёси” газетаси бўлим муҳаррири.

— Кўпнинг ичида юрган, кўп такрорланадиган бир гап бор: “Журналистнинг нони қаттиқ!” Журналист бўлиш иштиёқида, устозларга муносиб бўлиш аҳди билан айта оламанки, ана шу машаққатли йўлда юрганимдан бугун бениҳоя мамнунман. Барча ҳамкасбларимизга байрам муборак бўлсин!

 

        КЕЧИККАН ЙЎЛОВЧИ

Поезд кетиб бўлди. Энди қайтамиз.

Кечиккан йўловчи, не кечар ҳолинг?

Битта чиптачию бир қоровулдан

Бошқа ҳеч кимсага келмас малолинг.

 

Кечиккан йўловчи, кел, мен билан юр,

Иккиланяпсанми қайтишга ахир?

Бир шунга қўл силтаб кетолмаяпсан,

Поезд – тақдир эмас, пешонанг –

тақдир.

 

Йўловчи, кўнглингдан нималар кечди?

Ҳар мусофир – меҳмон, бизнинг ақида.

Қўшиқлар айтамиз, шеърлар айтамиз,

Кечикиш ҳақида, кечиш ҳақида...

 

Кўнглингдан ўтганин мен ҳам

сезганман,

Зулматдан гўёки қочиб панага.

Мен ҳам кетмасликка баҳона излаб,

Бир ўзим қолганман чиптахонада.

 

Қаерга кетяпман – исмсиз манзил,

Чиптага ёзиб ҳам бўлмайдиган жой.

Кечикканинг, балки, фожиамасдир,

Сен ҳам бебахтмассан қолиб,

ҳойнаҳой...

 

Кечиккан йўловчи, нимани кутдинг,

Бир маъсум боладек кулиб,

жавдираб?..

Бир шарпа сезгандек сесканасан дам,

Бир жуфт нигоҳ излар кўнглинг

қалтираб...

 

Поезд кетиб бўлди. Энди қайтамиз.

Кел, энди, дўстимми, инимми, оғам...

Ҳеч ким кузатгани келмади, тушун,

Атай поездига кечиккан одам!..

 

                       АЛПИНИСТ

(“Агар алпинист чўққини забт

этолмаса, бунга чўққи эмас, алпинист айбдор” деган гап бор экан...)

 

Мен ўша алпинист, сен ўша чўққи,

Ҳар тонгда бир қадам яқин бораман.

Сенинг бағрингдаги музларинг ҳаққи,

Учраган ҳар дилга олов соламан.

 

Мен ўша алпинист, сен ўша чўққи,

Сен осмонга яқин, мен эса ерга.

Кўксимни очаман ғуруринг ила

Бағрингдан отилиб келётган селга.

 

Мен ўша алпинист, сен ўша чўққи,

Кўксимдан отилар бир титроқ, бир ун.

Эрта мен етишсам Сенга. Ундан сўнг

Мени қайси чўққи айлагай мафтун?!.

 

Йўқ!..

Мен алпинистмас, сен ҳам чўққимас…