“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

ОҚ ОТДАГИ ШАҲЗОДА

Дэвид В.МАЙЕРС,

Америка адиби

Питер Пауланинг оқ отдаги шаҳзодаси эди. Тўйдан илгари берилган тоғ-тоғ ваъдалар ваъдалигича қолиб кетди. Қўйни пуч ёнғоққа тўлганини у илк марта Питер оёққа туролмайдиган даражада ичиб келганида англади. Пауланинг кўз ёшлари, таваллолари, илтижолари бари беҳудалигини эри ўласи қилиб калтаклаганида фаҳмлади. У билан яшаса, асло кун кўрмаслигини уйга бир аёлни етаклаб келган куни тушунди. Оқ отдаги шаҳзода фақат эртакларда яшашини билгач, ҳаётдан ихлоси қайтди-ю, эрини ташлаб олисларга кетиб қолди.

Питернинг оғайнилари унга эс-ҳушини йиғиб, хотинини излаб топишни маслаҳат берди. Пауланинг оқ отдаги шаҳзодасини ичкилик буткул хароб қилди. Аввалига оғайнилари қуйиб беришди, сўнг тўхтатишди. Бора-бора Питер эҳсонларни қабул қиладиган бўлди.

инглиз тилидан Қандилат ЮСУПОВА таржимаси.